Узбек O'zbek
Лёв Италия терма жамоаси футболчиси ишини буюклик деб баҳолади
Чоршанба, 15 Ноябр
6516

Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв Италия терма жамоаси яримҳимоячиси Даниэле Де Россининг Швецияга (0:0) қарши ўйиндаги ҳаракатларидан ҳайратда эканини айтди.

Маълумки, ҳал қилувчи ўйин охирида бош мураббий Жампьеро Вентура уни захирадан майдонга туширмоқчи бўлганида, Де Росси мураббийга қарата: «Мен майдонда нима қиламан, ҳужумчини тушир!» - деб бақирган эди.

«Кеча Де Росси ўзини майдонга туширилишини истамаганини, ўрнига ҳужумчи туширишни талаб қилганини кўрдим. Мен учун бу буюклик.

Италия учун афсусдаман. Агар улар жаҳон чемпионатига чиқса, бундан хурсанд бўлардим» - деди Лёв.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз