Агуэро кийим алмаштириш хонасида ҳушидан кетди
Nov. 15, 2017, 1:09 a.m. 5161

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро Нигерияга (2:4) қарши кечган ўртоқлик ўйинининг танаффус вақтида кийим алмаштииш хонасида ҳушидан кетди. Бу ҳақда Varsky Sports хабар берди. 

"Манчестер Сити" футболчисини текшириш учун яқин орадаги шифохонага олиб боришди. 

Аргентина терма жамоаси матбуот-хизматининг маълум қилишича, Серхио Агуэро саломатлиги билан жиддий муаммо йўқ ва у шифохонага эҳтиёт чораси сифатида олиб борилган. Шифохонада унга ҳушидан кетган вақтда ўтказилидиган одатий амалиётлар кўрсатилади.