Зидан Роналдунинг кетишига қаршилик қилмайди
Nov. 14, 2017, 9:02 p.m. 6897

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан етакчи ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоани тарк этишига тўсқинлик қилмайди.

Испания матбуоти хабарига кўра, агар футболчи шуни истаб қолса, «қаймоқлилар» устози уни қўйиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Реал» таркибида шу кунгача 407 ўйин ўтказиб, 414 гол урган ва 127 голга ҳаммуаллифлик қилган.