Видео: Швеция футболчилари майдондаги телестудияни бузиб ташлашди
Nov. 14, 2017, 2:15 p.m. 2620

Швеция терма жамоаси футболчилари Италияга қарши ўйин якунланганидан кейин жаҳон чемпионати йўлланмасини нишонлашга киришди ва майдондаги телестудияни бузиб кетишди.

Улар ҳакам ҳуштаги янграши билан майдон бўйлаб гуруҳ бўлиб чопа бошлашди ва Eurosport журналистларининг жонли эфири узатилаётган мини-студияга «ҳужум» қилишди.

Қайд этиш керакки, шведлар охирги марта 2006 йилги жаҳон чемпионатида ўйнаган, шундан кейин Златан Ибрагимович бошчилигидаги жамоа ЖАР ва Бразилия майдонларидаги мундиалларни ўтказиб юборган.