Венгер ЖЧ-2022га терма жамоа билан бориши мумкин
Nov. 14, 2017, 6:43 p.m. 2307

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер Mirror нашрига берган интервьюсида, ҳеч қачон футболни тарк этмаслигини, келажакда эса терма жамоа билан ишлаши мукинлигини айтди.

«Ҳаётим футбол билан боғланган. Умримни охирига қадар футбол ичида бўламан, аммо кўп нарса соғлиғимга боғлиқ. Раҳбар, менежер ёки мураббий сифатида бўлсин, ишни давом эттиравераман. Терма жамоа билан ишлаш? Бу эҳтимолдан холи эмас» - деди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, 1996 йилдан буён «Арсенал»ни бошқараётган Венгернинг амалдаги шартномаси 2019 йил ёзигача мўлжалланган.