Сакки: «Италиянинг инқирози тасодиф эмас»
Nov. 14, 2017, 9:53 p.m. 1336

Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Арриго Сакки «Скуадра Адзурра»нинг ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритолмаганига изоҳ берди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бу инқироз тасодифий эмас.

«Италиянинг жаҳон чемпионатига чиқолмагани тасодиф эмас. Яхши жамоа жуда кўп нарсалардан ташкил топади, бир ўйинчи ҳеч нарсани ҳал қилмайди.

Биз бош айбдорни изламоқдамиз, аммо бу ерда Вентуранинг айби йўқ. Бир одам муаммони ҳал қилишга қодир эмас», - деб Сакки сўзларини келтирмоқда Football Italia.