Роналду «Goal 50» совринини қўлга киритди
Nov. 14, 2017, 6:20 p.m. 3289

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Goal интернет нашри талқинига кўра, 2017 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Соврин учун курашда португалиялик тўпурар «Ювентус» посбони Жанлуижи Буффон, жамоадоши Лука Модрич ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2016 йилда ҳам «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес билан «Атлетико» тўпурари Антуан Гризмандан ўзиб кетиб, бу совринни қўлга киритган эди.