Неймарнинг отаси Пересга ваъда берди
Nov. 14, 2017, 10:29 p.m. 10766

Испания матуботи "ПСЖ" қанот ҳужумчиси Неймар ва "Реал" президенти Флорентино Перес ўртасида оғзаки келишув борлиги ҳақида ёзмоқда.

Хусусан, катта Неймар да Силва Сантос "қаймоқлилар" хўжайинига, агар ўғли жамоасини ўзгартирмоқчи бўлса, айнан "Реал" клубига ўтиши ҳақида ваъда берган.

Маълумки, Флорентино Перес яқин келажакда Неймарни Мадридга олиб келиш учун қаттиқ бел боғлаган.