Ла Лига раҳбари: «Роналду ҳақидаги бу гапни 19-марта эшитяпман»
Nov. 14, 2017, 11:48 p.m. 5366

Ла Лига президенти Хавьер Тебас, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жамоани тарк этмоқчи экани ҳақидаги хабарларга ишонмайди.

Унинг гапига кўра, 32 ёшли португалиялик 2021 йилгача мўлжалланган шартномасининг охиригача ишлайди.

«Билмайман нималарни ёзишяпти, Роналдунинг кетиши ҳақидаги гапни 19-марта эшитяпман... Шунинг учун буни изоҳлаб ўтирмайман. 

Унинг шартномаси бор. У ҳозир «Реал»ни тарк этади деб ўйламайман. Одатда шартномани бажариш учун имзолашади» – деб Тебас сўзларини келтирмоқда A Bola.