Ла Лига раҳбари «Ман Сити» ва «ПСЖ» клубларини ғирромликда айблади
Nov. 14, 2017, 6:45 p.m. 2003

Испания Ла Лигаси раҳбари Хавьер Тебас «ПСЖ» клубининг сиёсатини танқид қилиб, уни молиявий фэйр-плейга мос келмасликда айблади.

«Биз УЕФАга «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» устидан шикоят қилдик. Муаммо фақат Неймарда эмас, у аввалдан мавжуд. Мен март ойида Носир Ал-Хилайфий билан учрашиб, унинг ҳийлалари юзасидан шикоят қилмоқчи эканимни айтганман.

«ПСЖ» ҳар йили Қатардан 40 миллион олмоқда. Зарар миқдорини пасайтириш учун, улар ҳомийлардан тушаётган маблағларни бўрттириб кўрсатишади. Бу икки клуб сўнгги йилларда ҳаммадан кўп харажат қилган. Ишончим комил, «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» ғирромлик қилмоқда. 

«ПСЖ» клубининг иши трансфер бозорида нархларни кўтариб юборди. Бу барча клубларга салбий таъсир кўрсатди. Масалан, «Атлетико» етакчиларини ушлаб қолиш учун кўпроқ маблағ сарфлай бошлади», – деди мулозим Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.