Кантона Бенземани Франция терма жамоасида кўрмоқчи
Nov. 14, 2017, 10:28 p.m. 2095

Франция футболи афсонаси Эрик Кантона France Inter нашрига берган интервьюсида, «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземанинг терма жамоага қайтиши тарафдори эканини айтди.

«Албатта, биз терма жамоа сафида энг яхши футболчиларнинг иштирок этишини истаймиз. Мисол учун, мен Карим Бенземанинг қайтишини истайман. Ўйлашимча, фақат мен эмас», - деди Эрик.

Эслатиб ўтамиз, Бензема икки йил олдин жамоадоши Вальбуэнага дўқ уриб, пул ундирмоқчи бўлганидан сўнг, терма жамоадан четлатилганди.