Италиянинг мундиалдан қолиб кетиши иқтисодиётга катта зарар етказади
Nov. 14, 2017, 8:21 p.m. 2474

Италия Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Франко Карраронинг фикрига кўра, терма жамоанинг ЖЧ-2018 йўлланмасидан маҳрум бўлиши мамлакат иқтисодиётига катта зарар етказади.

«Умумий ҳисобда 500-600 миллион евро йўқотамиз. Бироқ, бевосита ва билвосита зарарлар ҳам бор. Билвосита зарарлар катта эҳтимол билан 1 миллиард евродан ошади», – деди Карраро.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 1958 йилдан буён илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этмайди.