Хорватия янги бош мураббийни тайинлади
Nov. 14, 2017, 8:26 p.m. 1971

Хорватия футбол иттифоқи миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи бўйича бир қарорга келди.

Унга кўра, 41 ёшли мутахассис Златко Далич терма жамоани ЖЧ-2018 якунигача бошқарадиган бўлди. 

Ташкилот раҳбари Давор Шукернинг гапига кўра, Далич ишончни тўла оқлади ва жамоани мундиалга олиб бориш имкониятига ҳақли равишда эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Златко Далич октябрь ойида Хорватия терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий қилиб тайинланган эди. Унинг қўл остида хорватияликлар Украинани (2:0) енгиб, гуруҳдан чиқишга эришди. Плей-оффда эса Грецияни (4:1 ва 0:0) доғда қолдирди.