БАА - Ўзбекистон учрашувини қаерда томоша қилиш мумкин?
Nov. 14, 2017, 3:35 p.m. 6150

Бугун ўртоқлик учрашувлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси БАА меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланишини белгилаб қўйилган.

Tribuna.Uz‘нинг Sport телеканалидаги манбалари берган хабарга кўра, учрашув телеканал орқали эфирга узатилмайди. Учрашув бўлиб ўтадиган БААдан ўйин трансляция тўлқинлари олинмаган.

Учрашувни интернет тармоғи томоша қилиш имконияти мавжуд. Ҳозирча қуйидаги ҲАВОЛАда учрашувни томоша қилиш учун махсус саҳифа ажратилган. Ўйин бошланишидан тахминан 30 дақиқа олдин бу ерда ўйин трансляция бўйича ҳаволалар берилиши маълум қилинган.