«Атлетико» Облакнинг товон пулини оширмоқчи
Nov. 14, 2017, 9:54 p.m. 1042

«Атлетико» клуби дарвозабон Ян Облакни таркибда сақлаб қолмоқчи.

AS хабарига кўра, «матрасчилар» унинг шартномасида белгиланган 100 миллион евро миқдоридаги клаусулани янада оширишни режалаштирмоқда. Айни пайтда, бундай нарх грандларга словениялик футболчини қўлга киритиш учун тўсқинлик қилмаслиги мумкин.

Шу туфайли, клуб раҳбарияти тез орада футболчи билан музокара ўтказмоқчи.