Агуэро «Манчестер Сити» таркибидаги орзуси ҳақида гапирди
Nov. 14, 2017, 9 p.m. 2217

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро клуб тарихида ўрнатган 179 голли рекорди ҳақида гапира туриб, келажакдаги орзуси ва мақсадини айтди.

«Мақсадим – совринлар учун курашишда давом этиш. Тангри ёрлақаса, янада кўпроқ гол ураман. Муҳими - жамоамнинг мусобақалардаги ғалабаси. Мана шу мен учун энг катта мукофотдир.

Қандай гол уришни истайман? Менга «КПР» клубига қарши ўйиндаги голим жуда ёқади. Бундан ташқари, жамоамга Чемпионлар Лигасида ғалаба келтирувчи голни уришни ҳам орзу қиламан», — деди Агуэро клуб матбуот хизматига билан бўлган суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» АПЛ ва Чемпионлар Лигаси гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.