Узбек O'zbek
«Реал» ва «Барселона» қизиққан футболчини «Арсенал» илиб кетишга яқин турибди
Душанба, 13 Ноябр
7555

Лондоннинг «Арсенал» клуби Франциянинг «Лион» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Набиль Фекир билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «канонирлар»  футболчи учун қизиқаётган «Манчестер Юнайтед», Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» каби жамоалар билан курашда ютиб чиққан. 24 ёшли футболчи лондонликларга 67 миллион еврога тушади ва натижада клуб тарихидаги энг қиммат футболчига айланади. 

Жорий мавсумда Фекир «Лион» сафида барча мусобақаларда жами 15 учрашувда майдонга тушган бўлиб, 12 гол ва 3 голли узатма муаллифи бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз