Мадрид анъаналари. Серфарзанд «Галактикос»
Nov. 13, 2017, 9:57 p.m. 4978

Клубимизга хуш келибсан, Роналду! Тўртинчи марта ота бўлган Криштиану «Реал»нинг нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам «сермаҳсуллик» қилган футболчиларидан иборат сершовқин даврасига қўшилди.

Машҳур футболчилар орасида серфарзанд бўлган оталарнинг «Реал» билан боғлиқ экани кишини ҳайрон қолдиради. Бу Флорентино Переснинг махсус кўрсатмасими ёки Испания сиестасининг (тушдан кейинги уйқу) мўъжизакор ишими?

Нима бўлганда ҳам, ташқаридан қаралса, «Реал» таркибида ўйнаган турли миллат вакиллари ва «Олтин тўп» соҳиблари худди келишиб олгандек туюлади. 

Қуйида «галактикос» таркибида порлаган серфарзанд оталар рўйхатини келтирамиз:

Луиш Фигу (Португалия) = уч нафар қиз

Хаби Алонсо (Испания) = ўғил ва икки қиз 

Дэвид Бекҳэм (Англия) = уч ўғил ва қиз

Майкл Оуэн (Англия) = ўғил ва уч қиз

Криштиану Роналду (Португалия) = икки ўғил ва икки қиз

Роналдо (Бразилия) = икки ўғил ва икки қиз

 

Зинедин Зидан (Франция) = тўрт ўғил

Рауль (Испания) = тўрт ўғил ва қиз

Фернандо Морьентес (Испания) = ўғил ва уч қиз

 

Роберто Карлос (Бразилия) = тўққиз нафар фарзанд

Рўйхатда етакчилик қилаётган Роберто Карлосни ғирромликда айбласак, хато бўлмайди. Машҳур бразилиялик футболчи бир давра фарзандни 6 нафар аёлдан орттирган...