«Роналду Мессидан кучлироқ»
Nov. 12, 2017, 1:52 p.m. 15614

Формула-1 ўйинлари иштирокчиси «Макларен» пилоти Фернандо Алонсо дунёнинг энг яхши футболчиси ким деган саволга жавоб қайтарди.

«Ҳа, Криштиану Роналду Лионель Мессидан кўра кучлироқ футболчи.

Месси  ҳам ақлбовар қилмас иқтидор эгаси саналади, аммо, мен каби «Реал»нинг ашаддий мухлиси учун биринчи навбатда фақат мадридликлар футболчиси қизиқтиради.

Алонсо шунингдек, келгуси йили бўлиб ўтадиган ЖЧда ким ғалаба қозониши мумкинлигини тахмин қилиб кўрди.

«ЖЧ-2018да ким ғалаба қозонишини айтиш қийин, аммо ҳозирги кунда фаворит – Бразилия терма жамоаси. Испания ҳам яхши қатнаша олиши мумкин. Бу икки жамоа финалда тўқнаш келса ажойиб бўларди», – дея Алонсонинг сўзларини келтиради Globo Esporte.