«Реал» қимматбаҳо футболчисини сотишга тайёр
Nov. 12, 2017, 1:12 p.m. 15822

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячи Гарет Бэйлни сотишга қарор қилган. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарда ёзилишича, мадридликлар уэльслик футболчининг доимий жароҳатларидан тоқати тоқ бўлган ва уни 96 миллион евро эвазига сотишга тайёр бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бэйлга Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.