Бразилия бош мураббийи Неймарни йиғлатди (видео)
Nov. 11, 2017, 12:18 p.m. 15580

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар бош мураббий Тите унинг ёнини олган вазиятда, кўз ёшларини тийиб туролмади.

Японияга (3:1) қарши ўртоқлик ўйинидан кейинги матбуот анжуманида, 56 ёшли мутахассис 25 ёшли ҳужумчи билан зиддиятга борганини инкор қилди.

«Одамлар Неймар билан низога борганим ҳақида жуда кўп гапиришди, тўғриси, бу жонга тегди. Ҳеч ким мукаммал эмас. Неймар жуда меҳрибон йигит» - деди Тите.

Японияга (3:1) қарши ўйинда Неймар пенальтидан гол урди, аммо яна бир пенальтини амалга оширолмаганди.