Зидан Месси ва Роналдудан ташқари яна бир буюк футболчи борлигини айтди
Nov. 10, 2017, 11:26 a.m. 17896

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчилар Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг иқтиордига тан берди.

«Месси ва Роналду? Улар - дунёнинг энг яхши футболчилари. Ҳар бирининг услуби ўзгача. Уларни бошқалардан ажратиб турадиган жиҳати - ўйин тақдирини якка ҳал қила олишидир. 

Батафсил гапирадиган бўлсак, бизга кўп вақт керак бўлади. Аммо улар - буюк футболчилардир. Бироқ, учинчи буюк футболчи ҳам бор. У - Неймар» - деди Зидан «Первий канал» эфирида.