Неймар «ПСЖ»ни қанча пул эвазига тарк этиши ошкор бўлди
Nov. 10, 2017, 9:25 p.m. 28024

Бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг ПСЖ клуби билан имзолаган шартномасида товон пули белгилангани маълум бўлди.

Испания матбуоти хабарига кўра, 25 ёшли футболчи учун 222 млн евро тўлашга рози клуб топилса, у бемалол Парижни тарк этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ уни қўлга киритиш учун «Барселона»га айнан шунча қийматни тўлаган эди.

Бундан аввалроқ «Реал» президенти Флорентино Перес уни Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида Мадридга олиб келиш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалганди.