Афсонавий футболчини мухлис деб ўйлаб Мессининг олдига қўйишмади
Nov. 10, 2017, 5:23 p.m. 10814

Италия терма жамоаси ва «Ювентус» клуби собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро Россияга қилган ташриф чоғида бироз ноқулай ҳолатга тушиб қолди.

Гап шундаки, Дель Пьеро Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш мақсадида Россияга ташриф буюрган Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси билан кўришиш истагида терма жамоа жойлашган меҳмонхонага ташриф буюрганди. Бироқ меҳмонхона қўриқчиси инглиз тилини умуман билмагани туфайли Дель Пьеронинг гапларини тушунмади. 

Аммо маҳаллий журналистлар ва Аргентина терма жамоаси мураббийлар штабидаги ходимлардан бирининг тушунтиришидан сўнг Дель Пьерони Мессининг ёнига қўйиб юборишди. Қуйида ушбу вазият видеоси жойлаштирилган.