Фотожамланма. Пуйоль «Пахтакор»га омад келтирди
Nov. 9, 2017, 10:07 p.m. 7078

«Tribuna.Uz» Олий Лиганинг 28-тури доирасида «Пахтакор» ва «Олмалиқ» жамоалари ўртасидаги дерби учрашувидан фоторепортаж уюштирди. 

Бугун Ўзбекистонга келган «Барселона»нинг собиқ футболчиси Карлес Пуйоль бу учрашувни стадионда туриб кузатди.

Дастлаб у мухлисларга дастхати туширилган тўпларни тақдим қилди. Шундан сўнг, Пуйоль фахрий меҳмон сифатида ўйинни майдон марказидан рамзий тарзда бошлаб берди. 

Дерби «Пахтакор»нинг 2:0 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Айни вақтда «Локомотив» 64 очко билан биринчи, «Насаф» 59 очко ва «Пахтакор» 56 очко жамғарган ҳолда иккинчи ва учинчи ўринларда жойлашган. Ушбу мағлубиятдан сўнг «Олмалиқ» жамоаси 38 очко билан турнир жадвалининг 9-ўрнига жойлашди.