Узбек O'zbek
Шомуродов ва «Ростов»да ишлар яхши эмас
Якшанба, 05 Ноябр
3792

Россия чемпионатининг 16-турида «Ростов» «Ахмат» меҳмони бўлиб, имкониятни бой бериб қўйди (0:1).

Натижада ростовликларнинг Россия премьерлигасидаги ғалабасиз ўйинлари сони 10тага етди. Жамоа бу давргача ўтказган олти учрашувнинг 4тасида ғалаба қозонганди. 10 учрашувнинг 5таси жамоа дуранг ўйнаган бўлса, 5 учрашувда имконият бой берилди.

Жамоанинг Россия чемпионати учрашувларидаги сўнгги ғалабаси 12 августга тўғри келади. Ўшанда жамоа «Уфа» меҳмони бўлиб йирик (4:1) ҳисобда зафар қучганди. Ўша учрашувда Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Элдор Шомуродов 87-дақиқада захирадан майдонга туширилганди.

Ҳозиргача Шомуродов ҳисобида РФПЛда ўтказилган 10та учрашув бор. Бироқ уларнинг атиги иккитасида Шомуродов асосий таркибда майдонга туширилган бўлса, қолган ўйинларда асосан учрашувнинг сўнгги қисмида захирадан майдонга туширилган. Ҳозиргача у Россия чемпионатида ҳеч қандай самарали статистик кўрсаткич қайд этмаган.

«Ростов» чемпионатда ҳозирги кунга келиб, 11-ўринни банд этиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз