Голлар, қизил карточка, пенальти ва жанжаллар. Москва дербисида жанговар дуранг
Nov. 5, 2017, 8:42 p.m. 2400

Россия чемпионатининг 16-турида марказий учрашув ЦСКА ва «Локомотив» ўртасида ўтказилди. Москвадаги «РЖД Арена (Локомотив)» стадионида кечган учрашувда жанговар дуранг қайд этилди - 2:2.

Ўйиннинг 14-дақиқасида Антон Миранчук Жефферсон Фарфан билан девор услубида ҳаракат қилди ва Игорь Акинфеев билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, у қўриқлаётган дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди. Бўлим давомида Витиньо марказдан қочиб кетиб, қулай вазиятдан ҳисобни тенглаштирди.

43-дақиқада Витиньо қанотдан ҳужум уюштирди. Бу вазиятда у берган зарба дарвозадан қайтгач, тўпни Алан Дзагоев майдонда сақлаб қолди ва уни дарвоза соҳаси томон йўллади, дарвозабон Антон Коченков хатога йўл қўйди ва тўпни Бибрас Натхонинг оёқларига ташлаб берди - 1:2.

Иккинчи бўлим ўта шиддатли ва эҳтиросларга бой ўтди. Меҳмонлар футболчиси Хетаг Хосонов Тарас Михаликка қарши қўполликдан кейин иккинчи сариқ карточкани олди ва майдондан четлатилди.

Кейинроқ вазиятлардан бирида Вернблюм Миранчукнинг юзига тирсаги билан зарба берди, ҳакам сариқ карточка билан кифояланди.

Шунда майдон четида икки жамоа мураббийлари, Юрий Сёмин ҳамда Виктор Гончаренко ўртасида жанжал келиб чиқди.

75-дақиқада эса Фарфан выскочил жарима майдонига ёриб кирди, Виктор Васин уни йиқитди ва пенальти белгиланди. Мануэл Фернандеш берган зарбани эса Акинфеев бартараф этди.

Ўйин охирида Фернандеш хатосини тузатди, Антон Миранчук бўш турган Фернандешни тўп билан таъминлади, у бу сафар осонлик билан Акинфеевни доғда қолдирди - 2:2.

Эндиликда «Локомотив» очколари сонини 33тага етказди ва турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирди. «Армиячилар» эса 26 очкоси билан тўртинчи ўринда.

Россия чемпионати
16-тур
Локомотив – ЦСКА 2:2
(1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 14 Миранчук, 1:1 – 28 Витиньо, 1:2 – 43 Натхо, 2:2 – 87 Фернандеш.
Локомотив – Коченков, Пейчинович, Кверквелия, Рыбус, Миранчук, Миранчук, Фернандеш, Денисов, Фарфан, Игнатьев, Михалик (Коломейцев, 70).
ЦСКА – Акинфеев, Березуцкий, Васин, Щенников, Набабкин, Дзагоев (Миланов, 80), Хосонов, Вернблум, Натхо, Фернандес, Витиньо (Жамалетдинов, 83).
Огоҳлантиришлар: Хосонов (40), Березуцкий (48), Вернблум (57), Рыбус (62), Васин (75).
Четлатиш: Хосонов (49).

СКА Хабаровск – Арсенал Тула 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 5 Кангва, 1:1 – 33 Федотов, 1:2 – 86 Жоржевич.
СКА Хабаровск – Довбня, Эдиев, Пуцко, Гришко, Савичев, Карасев (Калинский, 74), Дедечко (Христов, 78), Наваловский, Федотов (Габулов, 82), Казанков, Маркович.
Арсенал Тула –    Габулов, Сунзу, Григалава (Денисов, 73), Александров, Комбаров, Ткачев, Боурчану, Горбатенко, Шевченко (Жоржевич, 69), Чаушич (Берхамов, 68), Кангва.
Огоҳлантиришлар: Дедечко (39), Григалава (42), Эдиев (59), Горбатенко (90).

Амкар – Анжи 1:2 (1:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 6 Маркелов, 1:1 – 12 Костюков, 1:2 – 28 Маркелов.
Амкар – Нигматуллин, Мельников, Конде (Милькович, 56), Белоруков, Сиваков, Идову, Костюков (Браун Форбс, 76), Голь (Гащенков, 46), Эззатоллахи, Огуде, Бодул.
Анжи –    Лория, Тетрашвили, Самарджич, Брызгалов, Армаш, Бакаев, Гулиев, Данченко (Эльмурзаев, 86), Кацаев (Хубулов, 84), Маркелов, Прудников (Дибиргаджиев, 90).
Огоҳлантиришлар: Маркелов (21), Костюков (34), Конде (41), Бодул (51), Идову (57), Гащенков (73), Тетрашвили (78), Кацаев (84).
Четлатиш: Маркелов (63).