Узбек O'zbek
Атайин огоҳлантириш олган Греция футболчиси ФИФА томонидан жазоланди
Шанба, 04 Ноябр
2066

«Рома» ва Греция терма жамоаси ҳимоячиси Костас Манолас ФИФА томонидан бир ўйинга дисквалификация қилинди ва ЖЧ-2018 саралаши плей-оффидан ўрин олган Хорватияга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

AP хабарига кўра, ФИФА футболчини атайин сариқ карта олганликда айбдор деб топди.

Манолас ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Кипрга қарши ўйинда, вақт чўзганлиги учун сариқ карта билан жазоланиб, сўнгги турдан ўрин олган Гибралтарга қарши ўйинни ўтказиб юборганди.

ФИФА қарорига кўра, Манолас бу огоҳлантиришни атайин олган ва плей-офф ўйинларида сариқ карталардан тозаланиб, майдонга тушишни кўзлаган.

Энди у 9 ноябрга мўлжалланган Хорватияга қарши плей-офф баҳсининг дастлабки ўйинини ўтказиб юборади. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз