Неймар ва Эмери ўртасида можаро юз берди
Oct. 22, 2017, 2:18 p.m. 7047

«ПСЖ» клубида Неймар билан боғлиқ яна бир можаро юзага келди.
AS хабарига кўра, футболчи бош мураббий Унаи Эмери билан тортишиб қолган ва унинг кўрсатмасига нисбатан очиқчасига норозилик билдирган.
Мутахассис «Андерлехт»га (4:0) қарши Чемпионлар лигаси ўйинидан сўнг, футболчилар билан енгил машғулотни ўтказган. Шундан сўнг, у барчани физиотерапиядан ўтишга таклиф қилган. Аммо Неймар майдонда қолиб, тўп билан яна бироз шуғулланмоқчи эканини айтган. Эмери эса буйруқ барча учун бир хил кучга эга эканини билдириб, унга рад жавобини берган. Бундан дарғазаб бўлган Неймар тўпни зарб билан деворга урган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар жамоадоши Эдинсон Кавани билан пенальти тепиш борасида тортишиб қолган эди.