«Бухоро» стадиони суҳандони «Пахтакор»га қарши ўйинда Игорь Сергеевни ҳақорат қилди
Oct. 22, 2017, 1:30 p.m. 13645

Олий лиганинг 25-турида «Бухоро» ва «Пахтакор» клублари ўртасидаги ўйин ўтказилди.

Беллашув тошкентликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ажабланарли воқеа юз берди. Беллашувдаги голлардан бирига муаллифлик қилган меҳмонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев бош мураббий томонидан алмаштирилди. Унинг ўрнига Жасур Ҳакимов туширилди. 

Бу алмаштиришни эълон қилаётган «Бухоро» стадиони суҳандони: «Майдонда 11-рақамда ҳаракат қилган Игорь Бабаян ўрнига...» - деб гапирди.

Бу билан «Бухоро» клуби суҳандони нимани назарда тутганини билмаймиз, Игорнинг ўзи эса майдонни табассум билан тарк этди. Ўйинда иштирок этган клублар ва ПФЛнинг бу воқеага муносабати ҳозирча маълум эмас.