Мбаппе нега «Реал»га ўтмагани маълум бўлди
Oct. 19, 2017, 12:18 p.m. 8492

ФИФА агенти Хосеп Мария Мингелья «ПСЖ» яримҳимоячиси Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, 18 ёшли иқтидор «Барселона»га ўтиб, Лионель Месси билан бирга тўп суришни истаган.

«Барселона» Мбаппени 120-130 миллион еврога харид қилиши мумкин эди. Мен унинг отаси билан гаплашдим. Килиан фақат «Барселона»га ўтишни истаганди. У Месси билан бирга тўп суришни орзу қиларди ва Неймар кетганидан сўнг, «Барселона» сафига қўшилишини режалаштирганди. 

Мбаппе «Реал»га ўтишни истамади, чунки у ерда Бензема, Бэйл ва Роналду бор эди.

Бироқ, Бартомеу билан музокара ўтказиш жуда қийин», – деб Мингелья сўзларини келтирмоқда Cope.