Кўзи ожиз ўғлини стадионга олиб келган ота интернетда машҳур бўлиб кетди (видео)
Oct. 19, 2017, 12:17 a.m. 2749

Интернет тармоғида кўзи ожиз ўғлини стадионга олиб келган ота ҳақидаги видео тарқалиб кетди.

Фарзанди ўйин ҳақида озми-кўпми тасаввурга эга бўлиши учун, ота футбол майдонини тасвирловчи кичик тахтачадан фойдаланган. У ўғлининг қўлларини ушлаб, майдонда юз бераётган вазиятларни ишора билан тасвирлаб турган. Тўп қаерга борса, қўлларини шу томонга юритган.   

Твиттернинг @TheFootyStands фойдаланувчиси томонидан жойлаштирилган бу видео, қисқа вақт ичида 13 мингдан ортиқ одам олқишига сазовор бўлган.