Фабрегас футболдаги энг катта қўрқуви нима эканини айтди
Oct. 18, 2017, 10:31 p.m. 2482

«Челси» яримҳимоячиси Сеск Фабрегас футболдаги энг катта қўрқуви нима эканини маълум қилди.

«Нафақага чиқишдан жуда қўрқаман. Мен ўзимни жисмонан ва ақлан жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Аммо футболни тарк этган куним - ҳаётимдаги энг қайғули лаҳзалардан бири бўлади», - деб 30 ёшли футболчининг сўзларини келтирмоқда AS нашри.