Ҳайнкес Чемпионлар лигасида ноёб рекорд ўрнатишга яқин
Oct. 18, 2017, 11:59 p.m. 3070

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг учинчи турида "Бавария" ўз майдонида "Селтик" клубини қабул қилади.

Бугун, мюнхенликлар устози Юпп Ҳайнкес жамоасини майдонга олиб тушганида 72 ёшу 162 кунга тўлган бўлади. Натижада, у Чемпионлар лигаси ўйинида иштирок этган энг кекса мураббийга айланади.

Бундан олдинги кўрсаткич "Марсель" устози Раймон Гуталсга тегишли бўлиб, у 71 ёшу 231 кунга тўлганида Чемпионлар лигаси баҳсида иштирок этган эди.
Бу кўрсаткич бўйича учинчи ўринни «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Алекс Фергюсон эгаллаб турибди.