«Барселона» трансфер бозорини ҳайрон қолдиришда давом этади
Oct. 16, 2017, 7:11 p.m. 17081

«Барселона» «Байер»нинг биратўла икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда. Sky Germany хабарига кўра, каталонияликлар жамоаси шорт-листида ярим ҳимоячи Юлиан Брандт ва ҳимоячи Жонатан Та номлари бор.

Қайд этилишича, «Барселона» вакиллари Германия чемпионатининг 8-турида «Байер» ва «Вольфсбург» клублари иштирокидаги ўйинда ушбу футболчиларни кузатишган.

Германия чемпионатининг жорий мавсумида Юлиан Брандт 8та ўйинда иштирок этди ва 2 гол уриб, 2 голга узатма берди. Та эса 7 ўйин ўтказди.