Роналду Зидандан бир нарсани ўзгартиришни сўради
Oct. 15, 2017, 6:57 p.m. 18281

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду бош мураббий Зайниддин Зидандан ўйин схемасини ўзгартиришни илтимос қилди.

Испания матбуоти хабарига кўра, мадридликларнинг асосий ҳужумчиси сўнгги ўйинларда қўлланаётган 4-4-2 схемасида ўзини ноқулай сезаётганини, энг яхши ҳислатларини намоён қилолмаётганини айтган. 

Бунга жавобан, Зидан унинг фикрини албатта инобатга олишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Ла Лига 8-турида "Хетафе"га (2:1) қарши ўйинда, жорий мавсумдаги илк голини урган эди.