«Реал» ёш юлдузидан айрилиши мумкин
Oct. 14, 2017, 3:16 p.m. 13534

«Реал» яримҳимоячиси Дани Себальос инглиз клубларининг эътиборига тушган.

Mirror хабарига кўра, «Арсенал» ва «Ливерпуль» футболчини январь ойида ижарага олишни режалаштирмоқда. Аввалроқ, у билан «Милан» ҳам қизиққан эди.

Дани Себальос шу йил ёзда «Бетис» клубидан харид қилинганди. Футболчи жорий мавсумда «Реал»нинг асосий таркибида ўрнашиб қололмади.

Аввалроқ, у ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида энг яхши футболчи деб тан олинган эди.