Зидандан «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида сўрашди
Oct. 13, 2017, 5:27 p.m. 7154

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан ҳеч қачон «Барселона»да ишламаслигини маълум қилди.

«Менинг юрагим «қаймоқранг». Мен қаерда бўлишим керак бўлса, ўша ердаман. 

Мен футболчи бўлганида ҳам шундай эди. Мадриддан кейин бошқа кўп жойлардан ҳам таклифлар бўлди, аммо мен истамадим.

Мен ҳозирда фақат ўз ишим ҳақида ўйламоқдаман», – дея Зиданнинг сўзларини келтирган Marca нашри.