Видео: АПЛда ойнинг энг чиройли голи аниқланди
Oct. 13, 2017, 4:21 p.m. 3330

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Антонио Валенсия Премьер-лиганинг сентябрь ойидаги энг чиройли голи муаллифи бўлди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Эквадорлик футболчи АПЛ 5-турининг «Эвертон»га қарши учрашувида (4:0) ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилганди.

«Совринни ютганимда хурсандман. Менга овоз берган барчага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ўйинни омадли бошлаш орқали «Эвертон»ни мағлубиятга учратишимиз осон кечганди ва биз уч очколик бўлгандик.Шу боисдан ҳам бу гол билан фахрланаман», — деган Валенсия.