Месси ёзда АПЛ клубига ўтишни режалаштирмоқда
Oct. 13, 2017, 12:19 p.m. 23780

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ёзда Каталония клубини тарк этиши мумкин.

Маълумки, 30 ёшли футболчининг шартномаси муддати 2018 йил ёзида тугайди ва раҳбарият у билан янги меҳнат битими бўйича келишувга эришолмаяпти.

Аввалроқ, ҳужумчининг янги шартномага имзо қўйиши учун клуб томонидан 89 млн евро бонус ва ҳафтасига 557 минг евро маош таклиф қилингани ҳақида хабарлар чиққан эди.

The Sun хабарига кўра, Мессининг ўзи қолиш ҳақида бир қарорга келмаган. У Неймарнинг «ПСЖ» клубига кетиб қолгани ва Эрнесто Вальверденинг бош мураббий қилиб тайинланганидан сўнг, фаолиятидаги кейинги қадам ҳақида ўйлаб қолган.
Маълумки, «Манчестер Сити» раҳбарияти анчадан буён аргентиналикни қўлга киритиш ҳаракатини қилмоқда. Клуб ходимлари бу борада бир неча марта Мессининг вакиллари билан учрашган. 

Мессининг ўзи АПЛ клубига ўтиш ҳақидаги вариантни жиддий кўриб чиқмоқда. Футболчи «Барселона» билан янги шартнома имзоламаса, «шаҳарликлар» таркибига бепул қўшилиши мумкин бўлади.