Эквадор футбол федерацияси 5 футболчини дисквалификация қилди
Oct. 13, 2017, 4:19 p.m. 1136

Эквадор футбол федерацияси терма жамоа бош мураббийи Хорхе Селиконинг тавсияси, шунингдек федерация директорлар кенгаши қарори билан исми ошкор қилинмаган 5 нафар футболчини номаълум муддатга дисквалификация қилинди.

Шунга қарамай, хориж матбуоти футболчиларнинг исмини аниқлашга улгурган ва уларни ошкор қилган. Булар Роберт Арболеда, яримҳимоячиси Карлос Орехуэла ва Габриэль Кортес, шуниндек ҳужумчилар Эннер Валенсия ва Хоао Плата бўлган. 

El Comercio нашри берган хабарга кўра, бундай қарорга келинишига ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги Аргентина терма жамоасига қарши учрашувдан олдин ушбу футболчилар тунги клубда маишатбозлик қилгани сабаб бўлган.

Маълумот учун, Арболеда, Орехуэла ва Валенсия Эквадор терма жамоасининг Аргентинага қарши учрашувида (1:3) майдонга тушганди.