Ҳеч қандай апелляция бўлмайди
Oct. 13, 2017, 5:38 p.m. 1972

Чили миллий футбол уюшмаси (ANFP) вице-президенти Андрес Молина ташкилот ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Перу - Колумбия (1:1) ўйини натижасига апелляция бермоқчи экани ҳақидаги хабарларни миш-миш деб эътироф қилди.

Унинг таъкидлашича, бу ўйиннинг натижаси Бразилиядан (0:3) учралган мағлубиятдан сўнг, рақобатчиларни олдинга ўтказиб юборган ва жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолган чилилик футболчилар учун ёпиқ саҳифадир. 

«Бу гаплар - миш-миш. Ҳеч қандай апелляция бўлмайди. Ўша ўйиннинг натижаси чилиликлар учун ёпиқ саҳифадир» - деган Молина La Razon хабарида.

Маълумки, Перу - Колумбия учрашуви ҳар иккала томонни қониқтирувчи 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугаган эди. Ўйин охирида колумбияликлар ҳужумчиси Радамель Фалькао рақиб футболчиси Ренато Тапияга ҳужум қилиш шарт эмаслигини айтган. Натижада, перуликлар сўнгги дақиқаларда тўпни бир-бирига хотиржам ошириш билан шуғулланган. Охир-оқибатда, Чили терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасидан маҳрум бўлган эди. 

Кейинчалик, Фалькао ва Тапия ўйин пайтида бошқа стадионлардаги натижаларни муҳокама қилишганини тан олишди. 

Ҳозирча ФИФА ва КОНМЕБОЛ бу ўйинда юз берган воқеаларга нисбатан ҳеч қандай муносабат билдирмади.