АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди
Oct. 13, 2017, 3:33 p.m. 3714

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Англия Премьер-лигасининг сентябрь ойи якунларига кўра, энг яхши футболчи деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган.

«Шпорлар» ҳужумчиси сентябрь ойида 4 учярашувда 6та гол киритишга муваффақ бўлди. У бу совринни бешинчи марта қўлга киритди ва бу борада ҳозирданоқ Уэйн Руни ва Робин ван Персига тенглашиб олди. Бу совринни энг кўп қўлга киритган футболчи «Ливерпуль» яримҳимоячиси Стивен Жеррард бўлиб, у 6 марта бундай ютуққа эришган.

Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси соврини учун шунингдек, Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»), Паскаль Гросс («Брайтон» ), Жамал Ласcеллс («Ньюкасл»), Ромелу Лукаку («Манчестер Юнайтед») ва Альваро Мората («Челси») даъвогарлик қилганди.