Зидан Гвардиола рекордини янгилаши мумкин
Oct. 12, 2017, 6:55 p.m. 3859

«Реал» бош мураббийи Зайнидин Зидан жамоаси билан бирга навбатдаги кўрсаткичга эришиши мумкин.

Агар Қироллик клуби Ла Лига 8-туридан ўрин олган ва шанба куни ўтказиладиган «Хетафе»га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонса, меҳмондаги қаторасига 13-беллашувда зафар қучган бўлади.

Бу эса Гвардиола «Барселона»сининг кўрсаткичидан бир ўйин кўпроқдир.