Жаҳон чемпионатларида ҳеч қачон содир бўлмаган тарихий воқеа кузатилади
Oct. 12, 2017, 4:37 p.m. 7904

Жаҳон чемпионатлари тарихида илк марта аёл ҳакам учрашувни бошқариб боради. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги (U17) ЖЧда швейцариялик Эстер Штойбли Япония ва Янги Каледония терма жамоалари учрашувини бошқариб боради. Учрашув 14 октябрь куни Калькутта шаҳрида бўлиб ўтади.

38 ёшли Штойбли ЖЧ-U17 мусобақаси жалб қилинган етти ҳакамдан бири саналади. У шу кунгача Канадада бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги ЖЧ-2015 мусобақаларида бош ҳакам сифатида ишлаган. Шунингдек у аёллар ўртасидаги ЕЧЛ учрашувлари ва Рио-2016 мусобақаларининг аёллар ўртасидаги турнирида ишлаган.