Статистика. Испания Германиядан қайси жиҳатлари билан устун?
Oct. 12, 2017, 3:36 p.m. 2934

2018 йилги Жаҳон чемпионатида кейинги йилларда кучли ўйин кўрсатиб келаётган 2014 йилги жаҳон чемпиони Германия ва 2010 йилги жаҳон чемпиони Испания терма жамоалари асосий фаворитлар сифатида кўрилмоқда. 

Қуйида Европа терма жамоалари ЖЧ-2018 саралашида намойиш этган афзаллик кўрсаткичлари келтирилади.

Испания
Испания эса Италия билан бир гуруҳда иштирок этди ва Апеннин ярим ороли терма жамоасини 5 очкога ортда қолдириб, гуруҳда биринчи бўлди. 10 учрашувда 9 ғалаба ва 1 дуранг (Италияга қарши ўйинда). Тўплар нисбати - 36-3.


-футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатлари сони - ҳар ўйинда ўртача 1133 марта
- ТТҲ сифати - 85 фоиз
- бурчак зарбалари - ҳар ўйинда ўртача 8,5 марта
- паслар сони - ҳар ўйинда ўртача 803та
- паслар аниқлиги - 91 фоиз
- жарима майдонига узатилган паслар аниқлиги - 60 фоиз

Германия
Шу йил ёзида Россияда бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогида ғолиб чиққан Германия терма жамоаси саралаш босқичини жуда яхши ўтказди ва ўз гуруҳида 100 фоизлик натижани қайд этди - 10 ўйинда 10 гол, тўплар нисбати 43-4.


- голлар нисбатидаги устунлик - плюс 39
- тўпга эгалик қилишдаги устунлик - бир ўйинда 71 фоизлик
- жарима майдонига энг кўп узатма - бир ўйинда 54та
- ўткир паслар узатиш - бир ўйинда 41та

Португалия
Амалдаги Европа чемпионлари B гуруҳида Швейцария билан охирги тургача рақобат қилди. Биринчи турда Швейцария уйида ютқазган португаллар охирги тургача ютқазмади ва гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Тўплар нисбати 32-4.


- зарбалар бўйича - ўртача бир ўйинда 20,8та
- қанотдан тўп узатиш - бир ўйинда 26та
- муваффақиятли алдаб ўтишлар - 70 фоиз

Бельгия
Бельгиянинг янги авлоди бу сафарги жаҳон чемпионатига катта мақсадлар билан ташриф буюради. Роберто Мартинес шогирдлари саралашда гуруҳдаги энг яқин таъқибчиси Грецияни 9 очкога ортда қолдирди ва Европада биринчи бўлиб мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Тўплар нисбати - 43-6.


- ўйиндан урилган голлар сони - 36та
- ҳужум вақтидаги яккакурашларни ютиб чиқиш - 55 фоиз

Польша
Роберто Левандовски бошчилигидаги Польша терма жамоаси Дания билан рақобатда устун чиқиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Терма жамоа 10 ўйинда 28 гол уриб, 14та ўтказди. Урилган голларнинг 16тасига Левандовски муаллиф бўлди.


- Стандарт вазиятлардан урилган голлар сони - 12

Англия
Польшанинг ўйини Левандовскига боғлиқ бўлгани каби, Англиянинг ўйини Ҳарри Кейнга боғлиқ бўлиб қолди. Ушбу ёш ҳужумчи терма жамоа сардорига айланди ва терма жамоанинг саралаш доирасидаги охирги 4 ўйинида 4 гол урди. Англия саралашда 8 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди, тўплар нисбати 18-3.


- алдаб ўтишлар сони - бир ўйинда 40 марта

Франция
А гуруҳида Швеция ва Нидерландия терма жамоаларини ортда қолдирган Франция терма жамоаси навбатдаги мундиалда чемпион бўлиш учун асосий даъвогар. Гризманн, Погба, Мбаппе каби ёшлардан таркиб топган французлар ўта кучли гуруҳда 23 очко жамғарди. Тўплар нисбати 18-6.


- яккакурашларда ютиб чиқиш - 56 фоиз

Швейцария
Швейцария 27 очко жамғариб ҳам тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқа олмади. Гранит Чака жамоадошлари 10 турда 23 гол уриб, 7та ўтказди. Португалияга қарши охирги турда ютқазиб, биринчи ўринни бой берган Швейцария плей-оффда Шимолий Ирландия, Швеция, Ирландия ва Греция терма жамоаларидан бири тўсиғидан ўтишига тўғри келади. 


- иккинчи қаватдаги яккакурашларда устунлик - 62 фоиз.