Шотландия терма жамоаси бош мураббийсиз қолди
Oct. 12, 2017, 8:31 p.m. 544

Шотландия футбол уюшмаси расмий сайтида миллий терма жамоа бош мураббийи Гордон Страканни истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

Томонлар ўзаро келишувга асосан меҳнат битимини бекор қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Шотландия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашида муваффақиятсиз иштирок этиб, гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган эди. Натижада, шотландияликлар қаторасига 5-марта жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди.