«ПСЖ» президенти коррупцион можарога аралашиб қолди
Oct. 12, 2017, 7:33 p.m. 2977

«ПСЖ» президенти Носир ал-Халайфий жаҳон чемпионатлари трансляциясини сотиб олишда коррупцияга йўл қўйганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Швейцария адлия ва полиция вазирлиги расмий сайти хабар тарқатган.

Манба берган хабарга ўкраКўра Швейцария прокуратура бу масала юзасидан текширувларни бошлаган. Ал-Халайфий спорт мусобақаларини трансляция қилишга ихтисослашган BeIn Media Group компанияси ижрочи директори саналади. Бу компания beIN Sports телеканалига ҳам эгалик қилади.

Қайд қилинишича, қатарлик ишбилармон 2018, 2022, 2026 ва 2030 йилги жаҳон чемпионати трансляция ҳуқуқини ФИФАнинг собиқ Бош котиби Жером Валькега пора бериш эвазига қўлга киритганликда айбланмоқда.

Швейцария томони, бу борада Франция, Греция, Италия ва Испаниядаги ҳамкасблари билан ҳамкорликни йўлга қўйишган. Улар Валькенинг ўша ҳудудлардаги кўчмас мулкларини тўлиқ ўрганиб чиқмоқда.