Перу бош мураббийи келишилган ўйин ҳақидаги саволга ғалати жавоб берди
Oct. 12, 2017, 8:24 p.m. 3736

Перу терма жамоаси устози Нолберто Солано футболчиларининг колумбияликлар билан дурангга келишиб олгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

"Биз ғалаба учун ўйнадик. Ахир қандай қилиб келишиш мумкин? Бу гаплар миш-миш.

Албатта, ўйин охирида бошқа стадионлардаги натижаларни билиб турдик. Шунинг учун ҳам, футболчиларга таваккал қилмасликни айтдик", – деди Солано Ole нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Перу - Колумбия ўйини ҳар иккала терма жамоани қониқтирувчи 1:1 ҳисобида якунланган эди.

Аввалроқ, колумбияликлар етакчиси Радамель Фалькао ўйин охирида Перу терма жамоаси футболчиларини ҳужум қилмасликка чақиргани ҳақида хабарлар чиққан эди.