«Олтин тўп» соҳиби ҳали президент бўлмагани маълум қилинди
Oct. 12, 2017, 10:01 p.m. 1868

«ПСЖ» ва «Милан» клубларининг собиқ ҳужумчиси Жорж Веа ҳозирча Либерия президенти қилиб сайланмади.

Аввалроқ, президент сайловида Веанинг ғолиб бўлгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Аммо, сўнгги маълумотларга кўра, номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмагани ойдинлашди. Энди сайловда иккинчи босқич ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 51 ёшли Веа иккинчи марта президент сайловида иштирок этмоқда. 2005 йилда у сайловчиларнинг 40 фоиздан ортиқ овозини қўлга киритган бўлса-да, якунда Элен Жонсон-Серлифга ютқазиб қўйган эди.

Жорж Веа 1995 йилги "Олтин тўп" соврини соҳиби саналади. Шунингдек, у 3 марта (1989, 1994, 1995) Африканинг энг яхши ўйинчиси, деб тан олинган.